UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  1 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  0 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  4 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  2 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1

Роналду примеранинг энг яхши ўйинчиси, Симеоне энг яхши мураббий Янгиликлар

Роналду примеранинг энг яхши ўйинчиси, Симеоне энг яхши мураббий

Испанияда 10 та номинация бўйича ўтган мавсумнинг энг яхшилари аниқланди ва тақдирланди.
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати-2013/14нинг энг яхши тўпурари бўлди.



Бундан ташқари, 29 яшар португалиялик иқтидор эгасининг “Валенсия” дарвозасига киритган голи мавсумнинг энг чиройли голи деб ҳам топилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Криштиану Роналду ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси ҳам бўлди.

Мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне тан олинди. Аргентиналик мутахассис ўтган мавсум “Атлетико”ни Испания чемпионига айлантирганди.



Чемпионатнинг энг яхши африкалик футболчиси деб ўтган мавсум «Гранада»да ўйнаган ҳозир «Порту»да тўп тепаётган Ясин Браими, энг яхши жанубий америкалик деб «Севилья» ҳужумчиси Карлос Бакка топилди.



Ҳимояга ихтисослашган ярим ҳимоячилар орасида Лука Модрич («Реал») тенгсиз бўлди, Андрес Иньеста («Барселона») эса энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячи деб тан олинди.



2013/14 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб айни пайтда «Реал»да, ўтган мавсум эса «Леванте» дарвозасини қўриқлаган Кейлор Навас деб топилди. Серхио Рамос ўтган мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси бўлди.



«Реал Сосьедад» фэйр-плей совринига эга бўлди. Футболчилар орасида бу совринга «Барселона» ярим ҳимоячиси, ўтган мавсум «Севилья»да ўйнаган Иван Ракитич сазовор бўлди.



Рафаэль Алькантара («Сельта», «Барселона») «Мавсум кашфиёти» деб тан олинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика