Роналду "кўринмас мухлислар"га беш ташлади (ФОТО+ВИДЕО)
09 мар 2020 11:51
Янгиликлар
Роналду "кўринмас мухлислар"га беш ташлади (ФОТО+ВИДЕО)
Кеча, 8 март куни "Ювентус" ҳамда "Интер" ўртасида А Сериянинг қолдирилган 26-тур учрашуви бўлиб ўтади.
Ўйин 2:0 ҳисобида Турин жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Голларга Аарон Рэмси ва Пауло Дибалалар муаллифлик қилишди.
"Альянц Арена"даги баҳс коронавирус туфайли мухлисларсиз ўтди.

Ўйинни фақат стадион ходимлари аренадан томоша қилишди. Аммо "Ювентус" форварди Криштиану Роналду бундан хафа бўлмади ва ажойиб йўл билан ўзининг ва бошқаларнинг кайфиятини кўтаришга уринди. Португалиялик форвард автобусидан тушиб, йўлак олдидаги "кўринмас мухлислар"га беш ташлади.

Бундан ташқари, футболчи машғулотлар пайтида аренадаги "арвоҳ томошабинлар"га миннатдорчилик сифатида қарсак чалиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар