Роналду ЖЧ 1/8 финалида асосий таркибда майдонга тушмагани учун Португалия термасини тарк этиш билан таҳдид қилгани ростми?
		
		08 дек 2022 16:24
        Янгиликлар	
	 
				 
				Роналду ЖЧ 1/8 финалида асосий таркибда майдонга тушмагани учун Португалия термасини тарк этиш билан таҳдид қилгани ростми?
Аввалроқ ҳужумчи бош мураббий Фернанду Сантуш уни Швейцарияга қарши (6:1) нимчорак финал учрашувида асосий таркибда майдонга туширмаганидан ғазаблангани ҳақида хабар берилганди. Роналду эса терма жамоани тарк этмоқчи экани маълум қилинганди.
"Пайшанба куни Криштиану Роналду Фернанду Сантуш билан суҳбат чоғида терма жамоани тарк этиш билан таҳдид қилгани ҳақида маълумот эълон қилинди.
Португалия футбол федерацияси расман терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати вақтида жамоани тарк этиш билан таҳдид қилгани йўқлигини маълум қилади.
Криштиану Роналду ҳар куни ўзига хос ютуқларга эришади, терма жамоа ва мамлакатга хизмат қилади. Бу ҳурмат қилиниши керак. Бу унинг терма жамоага содиқлигидан далолат беради.
Дарвоқе, Португалия терма жамоаси учун энг кўп ўйин ўтказган футболчининг фидойилик даражаси, агар керак бўлса, 2022 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Швейцарияга қарши ўйинда яна бир бор намоён бўлди.
Миллий терма жамоа – футболчилар, мураббийлар ва Португалия футбол федерацияси ходимлари биринчи кунданоқ мамлакат тарихидаги энг яхши Жаҳон чемпионатини ўтказиш мажбуриятини ўз бўйнига олишган", – дейилади Португалия футбол федерацияси баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар