Роналду: "Испанияда яна гол уриш ва ғалаба қозониш жуда ёқимли"

Omonjon To`xtamirzayev
24 ноя 2021, 14:38
"Манчестер Юнайтед" форварди Криштиану Роналду "Вильярреал"га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритди (2:0).

"Испанияда ўйнаш доим ёқимли, ғалаба қозониш эса – ажойиб. Ўзимни бошқалардан ажралиб туришимни ҳис қиладиган жойда гол ура олганимдан хурсандман.

Йигитларни бу ғалаба билан табриклайман. Энди биз аслида бўлишимиз керак бўлган ўриндамиз! Биз – "Манчестер Юнайтед" ва клуб учун курашишдан тўхтамаймиз! Олға, "иблислар"!" – ёзиб қолдирган Роналду.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru