"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти
		
		02 авг 2024 19:37
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Криштиану Роналду билан биргаликдаги иш фаолияти хотиралари билан ўртоқлашди.
			"Роналдуни шуғуллантириш? Бу жуда осон эди. Ҳар бир ўйинда гол урадиган футболчинг бўлса, сенга осон бўлади (кулади). Роналду эришган натижа – ақл бовар қилмайдиган нарса", – деди Анчелотти.
Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача "Реал"да ўйнаган бўлса, Анчелотти биринчи марта 2013 йилдан 2015 йилгача бош мураббий бўлган. Улар биргаликда 2013/14 йилги Испания Кубоги, 2013/14 йилги Чемпионлар Лигаси, 2014 йилги УEФА Суперкубоги ва 2014 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишган.
Анчелотти 2021 йилда яна "Реал" бошқарувига келган. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Роналду ҳозир Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида ўйнайди. Форварднинг клуб билан келишуви 2025 йилгача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар