UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  8 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  7 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  24 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  8 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади" Янгиликлар

Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади"

Бразилияликнинг фикрича, Суперлига унчалик ҳам ёмон лойиҳа эмас.

"Реал Мадрид" клуби собиқ футболчиси Роналдо янги ташкил қилиниши режалаштирилган ва турли баҳсларга сабаб бўлган Суперлига ҳақида гапирди.

"Вальядолид" президенти сифатида Ла Лига ўз жозибаси ва кучини йўқотишини хоҳламаган бўлардим. Лекин, Суперлига ташкил қилинса ҳам, бундай бўлади деб ўйламайман.

Мен учун маҳаллий чемпионатлар футбол асосилигича қолади. Оддий инсонлар ҳар ҳафта охирида футболга боришади, йиллик обуналар сотиб олишади. Футбол инсонлар ҳаётининг бир қисмидир. 

Суперлига ёмон фикр эмас. Мухлислар "Реал" ва "Милан", ПСЖ ва "Ман Сити" каби клублар ўртасидаги ўйинларни кўришни исташади. Тўғри, қаршиликлар етарлича бўлди. Шунчаки, улар бу лойиҳа фалсафасини тўғри етказиб бера олишмади. Бизнинг соҳада диалог етишмайди. Икки томон учрашиб, ушбу масала ҳақида гаплашиб олишлари ва бир келишувга эришишлари лозим", -дейди Роналдо.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика