Роналдо: "Реал" менинг иккинчи оиламга айланди"
02 дек 2014 22:35
Янгиликлар
Роналдо: "Реал" менинг иккинчи оиламга айланди"
"Реал" жамоаси етакчиси Роналдо клубдаги муҳитдан кўнгли тўлаётганини таъкидлаб ўтди.
"Реал" мен учун иккинчи оиламга айланиб қолди. Биз биргаликда ҳар куни ишлаймиз. Мен жуда бахтлиман. Бугунги жамоа "Реал" тарихидаги энг кучлисими? Бунинг бирорта муҳим совринни ютганимиздан сўнг билиб оламиз. Айни вақтда жамоа ўзининг энг оптимал формасини ушлаб турибди. 16 беллашувда кетма-кет ғалаба қозонганимиз ҳам бежизга эмас.
Фикрлар