UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  2 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  11 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  12 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Роналдиньо медиалигада дебют қилди. У ўйинга пушти хаммер лимузинда келди Янгиликлар

Роналдиньо медиалигада дебют қилди. У ўйинга пушти хаммер лимузинда келди

Бразилиялик афсона яна майдонда.

Роналдиньо Кингс Лигадаги “Порсиньос” жамоаси сафида 8-тур доирасидаги “Пио”га қарши баҳсда майдонга тушди. У жамоадошлари билан ўйинга пушти хаммер лимузинда келди.

42 ёшли футболчи 5-дақиқада захирадан майдонга тушиб, сардорлик боғичини олди. Ўйин трансляциясини YouTube ҳамда Twitch платформалари орқали миллионга яқин мухлис кузатиб борди.

“Порсиньос” Роналдиньо тушган бўлишига қарамай рақиб билан нурсиз дуранг ўйнади ва пенальтилар сериясида 1:3 ҳисобида ютқазди.

Шунингдек, Ибаи Льянос (испаниялик блогер, стример ва киберспорт ўйинлари шарҳловчиси) мураббийлигидаги жамоада Чичарито ва “Эспаньол” афсонаси Рауль Тамудо ҳам ҳаракат қилади,

Кингс Лига – Испания медиалигаси мусобақаси ҳисобланади ва унинг ташкилотчиси Жерар Пикедир. Баҳслар 7х7 форматда ўтказилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика