UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

Роналд Куман: “Ҳакам “Ливерпул” мураббийларига 8 та қизил кўрсатиши керак эди” Янгиликлар

Роналд Куман: “Ҳакам “Ливерпул” мураббийларига 8 та қизил кўрсатиши керак эди”

“Эвертон” бош муарббийи Роналд Куман жамоасининг АПЛ 30-турида “Ливерпул”га (1:3) қарши учрашувдаги мағлубиятига изоҳ берди.

“Тўп учун кураш ва тўқнашув бу футболнинг бир бўлаги. Аммо “Эвертон” мураббийлари “Ливерпул”никидан фарқли равишда бу ҳолатдан шоу уюштиришмайди. Футбол бу қўпол ва ҳалол ўйин.

Жамоа мураббийларининг бутун учрашув мобайнида рефери ва лайнсменга қараб бақириб туриши ёқмайди. Балки қайсидир вазиятларда томонлар бир бирларига ўта қўпол муносабатда бўлишди. Аммо бу дерби. Ҳар иккала томондан ҳам етарлича қўполликлар ишлатилди ва майдондан четлатилишлар бўлиши мумкин эди. Агар “Ливерпул” захира ўриндиғи ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳакам улардан саккизтасига қизил карточка кўрсатиши шарт эди. Бу фақат бош мураббийга тегишли эмас.

Мен жамоам билан фахрланаман. Биз ютқаздик, аммо ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Иккинчи ва учинчи голларни жуда осонлик билан ўтказиб юбордик.  Бугун кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдик”, дейди Куман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика