UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Франция бугун барчасини ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  2 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  8 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4

“Рома”ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар номи маълум Янгиликлар

“Рома”ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар номи маълум

Римнинг “Рома” жамоаси бош мураббийи Эусебио Ди Франческо яқин кунларда клубни тарк этиши мумкин.

Хабарларга кўра, “бўрилар” раҳбарияти Италия кубоги “Лацио”га қарши дербидаги йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг, 49 ёшли мутахассининг ўрнига мураббий излашни бошлаган.

Ди Франческонинг келажаги ЕЧЛнинг 1/8 финал доирасидаги “Порту”га қарши жавоб ўйинининг натижасига боғлиқ. Улар ўртасидаги илк баҳсда римликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Агар мазкур баҳсда “Рома” ижобий натижага эриша олмаса, италиялик мутахассис истеъфога чиқарилади.

Аввалроқ, клубнинг спорт директори Рамон Мончи бир неча мутахассислар билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Улар орасида ”Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри асосий номзод сифатида кўрилган. Бироқ, Сарри “аристократлар”ни фақатгина ёзда тарк этиши мумкин.

Шу сабабли, раҳбарият яқинда “Фулҳем”дан кетган Клаудио Раньери ҳамда Италия термасининг собиқ мураббийи Роберто Донадонининг номзодларини кўриб чиқмоқда. Донадонининг сўнгги иш жойи “Болонья” клуби бўлганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика