"Рома" Вейналдум ўрнига номзод топди
24 авг 2022 19:14
Янгиликлар
"Рома" Вейналдум ўрнига номзод топди
Ярим ҳимоячи Денис Закария ушбу трансфер ойнасида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.
"Рома" 25 ёшли футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда. Клуб бир неча ойни ўтказиб юбориши мумкин бўлган Жоржиньо Вейналдумнинг жароҳати туфайли марказий чизиққа футболчи қидирмоқда.
Швейцариялик футболчи шу йилнинг январь ойида "Юве"га ўтганди, аммо клуб уни қўйиб юборишга тайёр.
"Рома" Закарияни ижарага олиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Шунингдек, римликларнинг шорт-листидан “Торино”дан Саша Лукич ва “Кальяри”дан Наитан Нандес ҳам ўрин олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар