UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда ўйнайди  0 12:25КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти?  1 12:20ПСЖ Ямалга рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  2 11:52"Милан" Уокер бўйича чегирма олмоқчи  0 11:15Эриксен "Манчестер Юнайтед"дан кетишга тайёр  0 10:50Дарвин Нуньес Испаниянинг грандига ўтиши мумкин  0 10:24«Манчестер Сити» 19 ёшли вингерга 90 миллион евро тўлашга тайёр  9 09:48«Ал Насср» «Арсенал»га 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 09:21Ламин Ямаль орзуси ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:55Ҳусанов Сондан ўтиб кетди. Осиёнинг энг қиммат ТОП-10 футболчилари маълум  26 08:25«Тоттенхэм»ни бошқариш учун асосий номзодлар маълум  1 07:58Суперлига. Иккинчи турда мухлислар ташрифи стадионларда қандай бўлди?  9 07:32Ҳусанов ТОП-5дан жой олди  6 00:45ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов ЖЧ саралашининг муҳим учрашувларидан олдин миллий жамоа билан учрашди  9 00:24Ўзбекистон терма жамоасининг 18 март кунги машғулотлари (Ҳусанов ва Машарипов билан интервью)  12

Родолфо Аррубарена: “Ғаниев яхши футболчи, лекин...” Янгиликлар

Родолфо Аррубарена: “Ғаниев яхши футболчи, лекин...”

ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмон иштирок этишди.

Бош мураббий Родолфо Аррубаренага футболчи Мажид Ҳассан ҳамроҳлик қилди. 

“Бўлажак ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиб ОЧЛда қандай ўйнашни жуда яхши билади. Таркибида Ўзбекистон терма жамоасининг кўплаб футболчилари бор. Ўтган мавсум “Пахтакор” Ўзбекистондаги барча мусобақаларда ғолиб бўлганидан хабардормиз. “Ал Васл”да ишлаганимда “Насаф”га қарши ўйнагандик, ўшанда “Насаф” сафида ҳаракат қилган баъзи футболчилар бугунги кунда “Пахтакор” эканини кўрдим. Эртага чиройли ўйин намойиш этиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Родолфо Аррубарена. 

“Биз жуда ҳам кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Жуда кескин баҳс бўлишини кутяпман. Барча йигитлар учрашувга тайёр. Ўйинда энг яхши жиҳатларимизни намойиш этиб, уч очко олишни режалаштиряпмиз”, - дейди Мажид Ҳассан. 

- Ўзбекистонда мавсум бошланмаган, рақибни ўрганишда қийинчиликлар бўлмадими?
- “Пахтакор” 3-4та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бундан хабардормиз. Бу жамоанинг ўйин фалсафаси кескин ўзгариб кетган деб ўйламайман. Чап қанотдан ҳужумга ўтишлари, ўнг қанотдан ҳужум темпини оширишлари...Рақиб ҳақда кўп нарса билсанг ҳам ўйин давомида бу ас қотмаслиги мумкин. Эртага стадионга кўпроқ мухлислар келишини кутяпман. Шунингдек, об ҳаво яхши бўлишини истардим. 

- Сиз “Ал Васл” устози бўлганингизда “Насаф”га қарши икки марта ўйин ўтказиб иккаласида ютқазгансиз. Сиз бошқарган жамоалар ОЧЛда ҳеч қандай натижаларга эриша олмаган.
- Иккала ўйинда ҳам ёш футболчиларни майдонга туширганмиз. Сабаби БАА чемпионатида ўз мақсадларимиз бор эди. Сиз айтган статистика тўғри, лекин бу ўйинга таъсир қилади деб ўйламайман. Бу йил майдонга тушиш, ғалаба қозониш ва очко олсак гуруҳдан чиқиш. Ҳар бир клуб янги мавсум ва янги мусобақа олдидан ўз олдига шундай мақсад қўйса керак. 

- Аҳмад Ҳалил охирги учта ўйинда майдонга тушмади. Унда жароҳат борми, Тошкентга келганми?
- Ҳалилда жароҳат йўқ ва “Пахтакор” билан ўйинга тайёр. У Тошкентга келган. 

- Азиз Ғаниев ҳақидаги фикрларингиз.
- Ғаниев жуда яхши ўйинчи, “Насаф”даги ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйинларини кўрганман. Жамоага яқинда келди ва бизнинг фалсафамизга қўшилиб кетишига бироз вақт керак бўлади.




Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Шабаб Ал Аҳли" учрашуви 10 февраль куни соат 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика