Робертсон “Бенфика” мухлислари ҳақида: “Эҳтимол, энди улар чекишни ташлар”
06 апр 2022 09:40
Янгиликлар
Робертсон “Бенфика” мухлислари ҳақида: “Эҳтимол, энди улар чекишни ташлар”
Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида “Ливерпуль” сафарда “Бенфика”ни ишончли ҳисобда (3:1) мағлуб этди.
Мерсисайдликлар ҳимоячиси Эндрю Робертсон бурчак зарбасини амалга ошираётган вақтида рақиб жамоа мухлислари унга ёндиргич (зажигалка) улоқтирганини айтди.
“Менга ёндиргичлар отишди. Эҳтимол, бу энди уларни чекишни ташлашга мажбур қилар. Ҳар қандай ҳолатдан ижобий томонини қидириш керак”, дейди Робертсон.
Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳси 13 апрел куни “Энфилд”да ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар