Роберт Левандовски: «Боруссия»да ажойиб 4 йилни ўтказдим»

Narzulla Saydullayev
4 май 2014, 16:16
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски «Хоффенхайм»га қарши ўйиндан (3:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу клубда ажойиб 4 йилни ўтказдим. Мухлисларимиз мени ғаройиб тарзда кузатиб қўйишди. Кўзимда ёш билан стадионни тарк этдим. Бир томондан мен клубдан кетаяпман, иккинчи томондан бугун ғалаба қозондик.

Ортда қолган йиллар давомида икки марта Германия чемпиони бўлдик, икки марта иккинчи ўринни олдик, умид қиламанки бу йил иккинчи марта Германия кубогини қўлга киритамиз.

«Боруссия» учун боримни бердим ва доим жамоа ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишга уриндим», – дейди Левандовски.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›