UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  252 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  7 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

"Ривер Плейт" дарвозабони 90-дақиқада пенальтини қайтарди ва "Бока Хуниорс" чемпионга айланди! Аргентинада ақлбовар қилмас воқеалар содир бўлди Янгиликлар

"Ривер Плейт" дарвозабони 90-дақиқада пенальтини қайтарди ва "Бока Хуниорс" чемпионга айланди! Аргентинада ақлбовар қилмас воқеалар содир бўлди

Аргентина чемпионати мутлақо ҳайратланарли тарзда якунланди. Олтин медалларни "Бока Хуниорс" қўлга киритди, бироқ сўнгги дақиқагача чемпионлик "Раcинг"га насиб қилиши мумкин эди.

Сўнгги тур олдидан “Бока” "Расинг"дан бир очко олдинда эди ва улар ғалаба қозонган тақдирда чемпионлик кафолатланганди. "Раcинг" эса ғалаба қозониши ва "кўк-олтинранглилар"нинг очко йўқотишини кутиши лозим эди. Агарда “Бока” мағлуб бўлса ва “Расинг” дуранг ўйнаса, чемпионатнинг плей-офф босқичи ўтказиларди.

Энди эса энг қизиқарли воқеага ўтсак: мавсумнинг сўнгги турида "Бока" "Индепендиенте", "Раcинг" эса "Ривер Плейт"га қарши тўқнаш келиши керак эди. Бу ерда нафақат "Бока" ва "Ривер" ўртасидаги ўзаро қарама-қаршилик қизиқ туюларди, балки "Индепендиенте" ва "Раcинг" ҳам тарихий рақиблар саналарди. Агарда чемпионлик учун даъвогар клубларнинг вазифалари аниқ бўлса, унда бўлажак рақибларда савол юзага келарди: улар азалий рақибларига ёрдам берадими?

Яхшиямки, ҳеч қайси жамоа бир-бирига атайин совға ҳозирламади ва якун ҳайратланаоли тарзда юз берди. Келинг, тунги воқеалар хронологиясини кузатамиз:

• 50-дақиқага келиб, "Бока" "Индепендиенте"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этаётганди (дастлаб жамоа 0:1 ҳисобида ортда қолаётганди), бу ҳолатда чемпионлик тақдири "Раcинг"нинг натижасига боғлиқ бўлмасди.

• Орадан 6 дақиқа ўтгач, бошқа учрашувда ҳисоб очилди: Матиас Рохас "Расинг" сафида пенальтидан гол урди. Бу ҳолат ҳам жадвалда ҳеч нарсани ўзгартирмасди, аммо эндиликда "Бока"нинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ эди.

• 81-дақиқада "Бока" марра сари йўлни қийинлаштирди: жамоа дарвозасидан тўп ўтказиб юборди, ҳисоб эса 2:2 кўриниш олди ва онлайн жадвалда "Расинг" биринчи ўринга кўтарилди.

• Бироқ параллел ўйинда вазият издан чиқишда давом этди, чунки "Ривер" 80-дақиқада Мигель Борханинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисобни тенглаштирди ва "Раcинг" иккинчи ўринга тушиб қолди.

• 90-дақиқада эса "Раcинг" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Дастлабки 11 метрли нуқтадан стандартни голга айлантирган Рохас аллақачон алмаштирилганди. Чемпионликни тақдим этиш юки Хонатан Гальван зиммасига тушди. Аммо... ЖЧ-2018да Аргентина терма жамоасига чақирилган "Ривер Плейт" дарвозабони Франко Армани зарбани қайтарди, қайтган тўпга эса "Раcинг"нинг бошқа футболчиси ноаниқ зарба берди.

• Гальваннинг омадсизлигидан беш дақиқа ўтгач, 90+5 дақиқада Мигель Борха дубль қайд этиб, "Расинг"нинг чемпионлик умидига барҳам берди ва "Ривер Плейт"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Тамом-вассалом! Ҳақиқий байрам эса бошқа стадионда бошланди.

"Бока Хуниорс" умумий олганда, атиги +6 голлар фарқи билан, бироқ унутилмас чемпионликни қўлга киритди.



 Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика