UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  2 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  4 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10

Ривалдо: "Месси ЖЧни ютмагунича, у аргентиналиклар учун Марадонадек афсона бўла олмайди" Янгиликлар

Ривалдо: "Месси ЖЧни ютмагунича, у аргентиналиклар учун Марадонадек афсона бўла олмайди"

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси собиқ форварди Ривалдонинг сўзларига кўра, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Марадона каби афсона бўлиш учун мундиалда ғолиб бўлиши керак.

"Месси "Барселона" учун қилган меҳнатлари ва футболга қўшга ҳиссасини ҳисобга олсак, уни афсона деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ Аргентинанинг энг ёрқин афсонаси жаҳон чемпиони бўлган Марадона.

Шу сабабли аргентиналиклар Мессини Марадона даражасидаги афсона деб ҳисобламаса керак. Терма жамоа мухлислари учун клубда қилган ишларингизнинг қизиғи йўқ. Месси "Барселона"да кўплаб совринларни қўлга киритди ва бу клуб мухлислари учун муҳим.

Бироқ терма жамоа ишқибозларига жаҳон чемпионати керак. Бу футболдаги энг муҳим соврин.

Месси ЖЧни ютмагунича Марадона даражасига ета олмайди. Бироқ унга ишонаман.

Лионель клуб ва мамлакати учун кўп тер тўккан. Ҳозир у ажойиб формада, яхши ўйин кўрсатмоқда. Лионель Аргентинани финалга олиб чиқади деб умид қиламан. Чунки бу унинг сўнгги имконияти.

Лео аргентиналиклар учун афсона бўлмаслиги мумкин, бироқ футбол учун афсона" - дейди Ривалдо.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика