UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  12 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  6 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  6

Ривалдо: "Месси ЖЧни ютмагунича, у аргентиналиклар учун Марадонадек афсона бўла олмайди" Янгиликлар

Ривалдо: "Месси ЖЧни ютмагунича, у аргентиналиклар учун Марадонадек афсона бўла олмайди"

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси собиқ форварди Ривалдонинг сўзларига кўра, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Марадона каби афсона бўлиш учун мундиалда ғолиб бўлиши керак.

"Месси "Барселона" учун қилган меҳнатлари ва футболга қўшга ҳиссасини ҳисобга олсак, уни афсона деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ Аргентинанинг энг ёрқин афсонаси жаҳон чемпиони бўлган Марадона.

Шу сабабли аргентиналиклар Мессини Марадона даражасидаги афсона деб ҳисобламаса керак. Терма жамоа мухлислари учун клубда қилган ишларингизнинг қизиғи йўқ. Месси "Барселона"да кўплаб совринларни қўлга киритди ва бу клуб мухлислари учун муҳим.

Бироқ терма жамоа ишқибозларига жаҳон чемпионати керак. Бу футболдаги энг муҳим соврин.

Месси ЖЧни ютмагунича Марадона даражасига ета олмайди. Бироқ унга ишонаман.

Лионель клуб ва мамлакати учун кўп тер тўккан. Ҳозир у ажойиб формада, яхши ўйин кўрсатмоқда. Лионель Аргентинани финалга олиб чиқади деб умид қиламан. Чунки бу унинг сўнгги имконияти.

Лео аргентиналиклар учун афсона бўлмаслиги мумкин, бироқ футбол учун афсона" - дейди Ривалдо.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика