Рейна хатосидан кейин унга нима ёрдам берганини айтди
06 окт 2019 15:43
Янгиликлар
Рейна хатосидан кейин унга нима ёрдам берганини айтди
"Милан" посбони Пепе Рейна А Серия 7-тури доирасида "Женоа"га қарши ўйин ҳақида гапирди.
Биринчи бўлимда Рейнанинг хатосидан кейин рақиблари гол уришга эришганди. Бироқ посбон 93-дақиқада пенальтини қайтаришга эришди.
"Тажриба менга концентрацияни сақлаб қолишда ва қолган вақт давомида босиқликни ушлаб туришда ёрдам берди.
Ҳар бир воқеликлардан йигитлар тўғри ҳулоса чиқараётганидан хурсандман. "Фиорентина"га қарши биз жуда ёмон ўйин кўрсатгандик.
Биз таслим бўлмадик, ҳаракат қилдик ва якунда муҳим бўлган 3 очкони олишга эришдик. Танаффусда голлар бизни ўйинга қайтаришини тушундик ва фақатгина ҳаракат қилишда давом этишимиз керак эди.
Бу осон иш эмас. Жамоа ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйган вақтда ҳеч нима ўхшамайди", - деди Рейна.
Фикрлар