UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  0 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  2 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  5 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  1 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  13 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  8 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12

Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа Янгиликлар

Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Саудия Арабистони томон йўл олишни истамади.

27 ёшли форвард жамоасининг сўнгги 5 ўйинида майдонга тушмади. У МЮнинг сўнгги - "Ньюкасл"га қарши баҳсида захирада қолдирилди. Бунгача тўрт учрашувда эса қайдномага ҳам киритилмади.

"The Times" маълумотига кўра, англиялик футболчи Саудия Арабистонидан бўлган 3 таклифга рад жавобини берган. Бунда у МЮдаги маошидан икки баравар кўпроқ маблағни рад қилган - йилига 35 млн евро. Шунингдек, у маошидан тўланадиган солиқларни ҳам тўламасди. Буюк Британияда айни дамда футболчилар ишлаб топаётган пулларининг 45 фоизини давлатга қайтариши керак.

Рэшфорднинг рад жавобини бергани сабаби оддий - у Англия термасига қайтишни истайди. Маркус яна юқори даражасига қайта олишига ишонмоқда. Айнан шу сабабли ҳам у Туркиядан тушган "ёғли" таклифни эшитиб ҳам ўтирмаган.

Манкунианликлар Рэшини қишдаёқ сотиб юбормоқчи ёки ижарага бермоқчи. Бунинг учун унинг янги клуби маошини тўлашини ҳам бўйнига олиши керак. Футболчининг ўзи эса МЮда қолиб бор кучини намойиш қилмоқчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика