UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  10 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  11 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   13 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2

"Реал"нинг омадсиз трансферлари ҳақида Янгиликлар

"Реал"нинг омадсиз трансферлари ҳақида

Теглар :  Реал Мадрид
"Реал Мадрид"нинг сўнгги трансфер кампаниялари муваффақиятсиз якун топди.

Клуб сўнгги 3 та ёзги трансфер мавсумида 395 млн евро сарф қилди, аммо фақат Тибо Куртуа ва Ферлан Менди жамоанинг асосий таркибидан ўрин ола билди.

"Реал" 2019 йилнинг ёзида Эден Азар, Лука Йович, Эдер Милитао, Родриго Гоэс ва Рейньерни сотиб олди. 2018 йилда эса Винисиус Жуниор, Альваро Одриосола, Мариано Диас ҳамда Браим Диас шартнома имзоланган эди.

Эътиюор қилсангиз, ушбу футболчилар "Реал"га ўтганидан кейин трансфер нархлари анча пасайганини пайқайсиз. Мисол учун, Азар. "Реал" уни харид қилган маҳалда 120 млн еврога баҳоланган бўлса, ҳозир унинг трансфер қиймати 50 млн еврога тенг.

Таъкидлаш лозимки, Зинедин Зидан 2015/16 йилги мавсумда ЕЧЛда зафар қучган жамоанинг асосий футболчиларидан 6 нафарига ҳамон бошланғич таркибда ишонч билдиришда давом этяпти: Серхио Рамос, Лука Модрич, Дани Карвахаль, Каземиро, Карим Бензема ва Тони Кроос.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика