UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  0 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1

«Реал»нинг энг яхши 11 тарбияланувчиси Янгиликлар

«Реал»нинг энг яхши 11 тарбияланувчиси

Теглар :  Реал Мадрид
Вальдебесасдаги «Сюдад Реал Мадрид» академияси ташкил этилганига 11 йил бўлди. Шу муносабат билан, «Реал»да турли даврларда тўп сурган юлдуз футболчилардан иборат Мадрид термасини тузишга қарор қилдик.

2005 йил 30 сентябрь санасининг «Реал» тарихидаги ўрни алоҳида. Зеро, айнан шу куни «Сюдад Реал Мадрид»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди. Вақт ўтган сайин эса академия кенгайди, замонавийлашиб борди. Бугунга келиб, «Сюдад Реал Мадрид»да нафақат машғулотлар майдони, балки мактаб, дам олиш маскани, маъмурият офислари ва албатта, Мадрид афсонаси - Альфредо Ди Стефано номидаги ўйингоҳ ҳам бор.
 
Антонио Адан

Жамоа тизимида 6 йил - 2004 йилдан 2010 йилгача ишлаш орқали Адан умрининг маълум қисмини Адан «Реал»га бағишлади. Ва, ниҳоят, 2010 йили у биргина имконга эга бўлди - 1-жамоадан ўрин олди ҳамда асосан кубок ўйинларида бўлса-да, майдонга тушди. Антонио ўзи истамаган ҳолда Моуриньо ва Касильяс ўрталарида келиб чиққан нифоқ гувоҳига айланди. Арбелоа Икерга жароҳат етказганида эса Адан майдонга тушиб, дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Кейинги баҳсда Моуриньо яна Антониони дарвозага қўйди. Бу учрашувни ҳам Адан аъло даражада ўтказганини кўрган Жозе посбонни энг яхши сўзлар билан мақтаган бўлса-да, барибир, дарвозадаги 1-рақам сифатида Диего Лопесни кўрди.

2012 йили «Реал» Антониога нисбатан мақбул бўлган шартларда шартнома таклиф этди, аммо Адан «Кальяри»га ўтишни маъқул кўрди. Сардинияда эса унга мутлақо ишонч билдиришмади: «Кальяри» таркибида Адан бор-йўғи 2 бор расмий ўйинларда иштирок этди ва 4 тўп ўтказиб юборди. 2014 йили «Бетис» Аданга таклиф билан чиқди ва шу тариқа у Испания клубида пайдо бўлди. Антонионинг «Бетис»да тўп сурган даври жамоа учун оғир пайтга тўғри келган бўлса-да - клуб сегундага равона бўлди, Антонио примеранинг энг яхши дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этилди; бундан ташқари, таркибда Рубен Кастро, Хоакин каби тажрибали футболчилар бўлишига қарамай, Адан сардорлик боғичининг эгасидир.

Даниэль Карвахаль


Умуман олганда, Карвахаль «Реал» афсоналаридан биридир. Айнан у, 14 ёшида Альфредо ди Стефано билан бирга «Реал» спорт базасининг биринчи ғиштини қўйди. Дани 2010-йиллардаги «Олтин Кастилия»нинг рамзига айланди. Ажойиб ўйинлари билан «Байер» «фармацевтлари»нинг эътиборига тушди, бир мавсумда Леверкузеннинг етакчи футболчиси сифатида танилди, Бундеслиганинг энг яхшиларидан бири бўлди. Карвахаль ҳужумга ўз вақтида қўшилиб кета олиши, қатъияти, яккама-якка курашлардан қўрқмаслиги билан ажралиб туради.

Диего Льоренте

Испан примерасининг мухлиси бўлмаганларга бу ном яхши таниш эмас. Зеро, Диего эндигина 23 ёшда ва айнан унинг тимсолида ҳозирданоқ Пепенинг издошини кўришмоқда.

«Реал»ни тарк этганидан сўнг, Льоренте Хамеснинг «Райо Вальекано»сига йўл олди ва у ерда ҳимоя чизиғининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. «Райо» таркибида 33 бор майдонга тушиб, 2 тўп киритди, ҳужумда бир талай фойдали юмушларни бажарди. Якуний хулосаларга кўра, айнан Льоренте сегундага йўл олган «Райо»нинг энг яхши футболчисига айланди. Ҳозирда Диего «Малага»нинг стабил ўйин кўрсатаётган футболчиларидир. «Реал»да эса янгиланишлар нафаси уфурмоқда - Пепе 33, Рамос эса 30 ёшда, жамоага янги қон керак. Португалиялик ёзги трансферлар даврида клубдан кетиши ва унинг ўрнига Льорентенинг қайтиши кутилмоқда. У эса Рамос, Начо ва Варанлар билан асосийдаги ўрин учун кураш олиб боради.

Начо Фернандес


Начо ўзи тўп сурган барча ёшдаги жамоаларнинг сардори бўлган, жумладан, «Кастилья»нинг ҳам. Фернандес - тиш-тирноғи билан мадридлик ва ҳар қандай шароитда ҳам «Реал»ни тарк этиш ниятида эмас. Зеро, бунгача унга Англия ва Италиядаги «Рома» сингари анчайин сармояли клублардан таклифлар бўлган бўлса ҳам. Начо майдондалигида ҳимояда ҳам, ҳужумлар ташкил этилишида ҳам тенгсиз. «Бернабеу» ҳам уни қадрлайди! Энг ҳайратланарли томони, Начо «Реал» асосий таркибининг доимий ўйинчиси эмаслигига қарамай, Испания термасига чақирувлар олаётганидир.

Маркос Алонсо


«Реал» тизимида Маркос 9 йилдирки фаолият олиб боряпти ва бу жараён 20 ёшли йигит «Кастилья»да муваффақиятли мавсумни ўтказиб, «Болтон»ни ҳам забт этиш учун йўл олганида бошланганди. Вақтлар келиб эса у жамоанинг етакчиларидан бирига айланди. 2013 йили Алонсонинг «тўри»га нисбатан каттароқ «балиқ илинди» -  Италиянинг «Фиорентина»си.  Улар эса Маркосни дастлаб, Густав Пойетнинг «Сандерленд»ига ижарага бериб юборишди ва мазкур клубда Марко жисмоний жиҳатдан чиниқди. Англиядаги ижарадан сўнг, Алонсо «Фиорентина»нинг етакчиси бўлди, 58 ўйинда майдонга тушиб, 4та  гол урди. Ниҳоят, жорий йил августида йигитни 27 миллион евро эвазига Лондоннинг «Челси» жамоаси харид қилди.

Дани Парехо


2006/2007 йиллар мавсумида Парехо «Кастилье»да дебютини ўтказди. Альфредо Ди Стефано ёш иқтидор эгасини мақташга хасислик қилмади, аммо у «Реал»да мустаҳкамланиб қола олмади: бор-йўғи 5та унчалик ҳам муҳим бўлмаган ўйинларда майдонга тушди. Кейин Британиянинг «КПР» жамоасидаги давр, «Хетафе» таркибида майдонга тушишлар ва ниҳоят, «Валенсия»га таклиф. «Учар сичқонлар» эса еврокубокларнинг доимий иштирокчиларидир; вақтики келиб эса Дани жамоа  ўйинига мослашиб олди ва жамоа етакчилари қаторида тилга тушди, маълум фурсат ўтганидан сўнг сардорлик боғичига эга бўлди. 2015 йили номаълум сабабларга кўра, «Валенсия» мураббийи Гари Невилл Пареходан боғични олиб қўйди ва сардорликни Пако Алькасерга муносиб кўрди. Невилл бўшатилгач, Алькасер ҳам кетди, аммо боғич Данига қайтмади.

Жорий йилнинг ёзида Хорхе Сампаоли Парехо «Севилья»га чорлади, Данининг ўзи ҳам бунга қарши эмасди, бироқ «Валенсия» «марварид»дан айро бўлишни хоҳламади. Айестеран бўлса футболчидаги ёшликнинг қайноқ қонини совутиш мақсадида уни маълум муддатга ёшлар таркибига қўшиб қўйди.

Хуан Мата


«Реал»нинг барча ёшлар таркибидаги юлдуз, унинг номи аллақачонлардан бери испан мухлислари тилида эди. Жаҳон миқёсидаги танилиш эса Матага Испанияда эмас, туманли ўлкада насиб қилди; энди эса кўпчиликка Хуан Британияда таваллуд топгандай туюлмоқда. «Кастилья»дан у 2007 йилда кетди - «Валенсия»да маҳаллий мухлислар юрагини забт этди. Ажабланарли томони, «Реал» шундайин иқтидорни ортга қайтармаганидир. «Валенсия»дан сўнг Мата кўтарилди - «Челси»га ўтди ва Жозе Моуриньонинг «Стэмфорд»ига қайтгунига қадар етакчилар сафида бўлди. Ҳозирда Мата «Манчестер Юнайтед»да ва Моуриньо Мата шаънига илиқ гаплар айтишдан тўхтамаяпти ... Ҳа, ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз.

Дарвоқе, Мата  2010 йилдаёқ бутун Испания билан ЖЧдаги ғалабани нишонлаганди, 2 йилдан кейин эса айнан Хуан Висенте Дель Боске жамоасининг Европа чемпионатидаги ғалабасига тамал тошини қўйди.  Шунингдек, Мата ЖЧ-2014 заявкасига ҳам киритилди, аммо маълум сабабларга кўра, термадаги ўрнидан айрилди ва Евро-2016га ҳам бормади.

Хосе Мария Кальехон

Бир қарашда жанр классикасидай: «Кастилья» - трансфер - «Реал». Кальехонда барчаси шу сценарий асосида кеча бошлаганди: дастлаб, кантередаги ажойиб натижа, сўнг «Эспаньол»га трансфер - яна ҳайратланарли ўйин, клубнинг етакчилари сафидан ўрин олиш ва қадрдон ўлкага қайтиш. Бироқ, маълум бўлишича, ҳаммаси бу даражада оддий эмас экан: қаторасига уч мавсумдирки Кальехон заҳирадаги футболчи бўлиб қолишга мажбур ва сўнгги дақиқалардагина майдонга туширилмоқда ёки 90 дақиқа майдонда тўп суриш, бироқ кубок ўйинларида.

Фақат бир нарсани қайд этиш лозим: Кальехон мадридликлар заҳира ўриндиғида узоқ ўтириб қолди, шундай экан, ҳеч бўлмагандан кеч бўлгани афзал дейишганидай, жамоани тарк этиш даври келди. Неаполга кўчиб ўтиш эса кутилганидан омадлироқ кечди: 115 ўйинда Хосе 35 та гол урди! 2016 йилда эса 29 ёшли футболчи узоқ кутгани - Испания термасига чақирув олди. Энди Кальехон ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида ўзини кўрсатиш имконига эга.

Лукас Васкес


Кантеранинг яна бир юлдузчаси, ҳозирда Мадридда етакчи ўринларда. Унинг тарихи ҳам классик даражада: «Кастилья»да ажойиб ўйин, «Эспаньол»га ижара ва «Реал»нинг биринчи жамоасига йўл. Каталония клубида Васкес «Корнельи Эль Прат»нинг суюклисига айланди. Шунингдек, Васкес Испания термасидан Иско, Сауля, Хесуса Наваса ва Матуларни сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди. Лукас қанотларда ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва стабил равишда ўйин амалиётига эга бўляпти. Васкеснинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, у сўзсиз «Реал»нинг келажагидир.

Хесе Родригес

Футболчи, қўшиқчи ва шунчаки яхши одам - бу сўзларнинг барчаси шак-шубҳасиз Хесе Родригесга тегишли! Ўз вақтида Родригесни «Реал» академияси тарихидаги энг яхши тарбияланувчи дейишган, Неймар билан солиштиришган ҳам. Чиндан ҳам, Хесе техникага бой, реактив тезликка эга, зарбаси ўта кучли. Биринчи жамоага узил-кесил ўтганидан сўнг ёш кантерано аста-секин асосий таркибдан муқим жой ола бошлади, уни ҳатто ижарага бериб юбориш ёки сотиб юбориш ҳақида ўйлашмади ҳам. Айтиш мумкинки, Хесе шу пайтгача ҳеч кимга насиб этмаган имтиёзларга эга эди. Аммо даҳшатли фожиа юз берди: Родригес жароҳат олди ва узоқ муддатга ўйиндан четда қолди. Ойлар ўтган сари эса Мадридда бир қанча янгиликлар рўй берди: жамоага янги футболчилар - Хесега тўғридан-тўғри рақобат қила оладиган ўйинчилар таклиф қилинди. Саломатлигини тўлиқ тиклаганидан сўнг унга ўйин амалиётини ҳам тиклаш учун кўпгина вақт талаб қиларди. Шу муносабат билан, шу йилнинг ёзида Хесе Парижга кўчиб ўтди ва Унай Эмерининг лойиҳасидан жой олди.

Альваро Мората

Моратани ҳам бошқа клубларда етарлича тажриба олган футболчилар сирасига киритиш мумкин. Альваро 2010 йилдаги «Олтин Кастилья»нинг энг яхши ҳужумчиси ва «бомбардири» эди, аммо Моуриньо унга баҳс ниҳоясига етишига 15-20 дақиқа қолганида имкон беришдан бошқасига ярамади. Мората эса профессионал футболчи сифатида нималарга қодир эканлигини кўрсатишдан чарчамасди: тўп киритар, тўп оширар, аммо ҳеч ким унга жиддий эътибор қаратмасди.

Охир-оқибат, ёш испаниялик чидай олмади: «Ювентус»дан таклиф олгач узоқ ўйлаб ўтирмай, уни қабул қилди. Мадридлик айёр босслар эса вазиятларнинг эҳтимолий ривожланиши барча вариантларини кўриб чиқишганди - жумладан, шартномага кантерано Туринда аъло даражада ўйин кўрсатганида уни қайтариб олиш имконини ҳам. Альваро ҳақида нима дейиш мумкин? У аввало профессионал, жонажон клубини ЧЛ ярим финалидан чиқариб юборди. Ҳақиқий жентльменлар каби «ўз» жамоасига киритган бирорта тўпини нишонламади. «Ювентус»да ўтказган 2 мавсум давомида Альваро ҳақиқий «бомбардир»га айланди, Евро-2016да Испания тармасига чақирув олди. Жорий йил ёзида «Реал» ўз юлдузчасини қайтариб олди ва энди Альваро Бенземага муносиб рақобатчи саналмоқда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика