"Реал" Холандни сотиб олмайди. Нега?
25 апр 2020 11:34
Янгиликлар
"Реал" Холандни сотиб олмайди. Нега?
"Реал" ёзда "Боруссия" (Дортмунд) форварди Эрлинг Холандни харид қилишни хоҳлаган эди.
Аммо, футболчининг агенти Мино Райоланинг ҳаддан ташқари оширилган трансфер талаблари "қаймоқранглилар" раҳбариятини ушбу трансфердан воз кечишга мажбур қилди.
Райола трансферга қўшимча тарзда ўзи ва Холанднинг отаси учун жиддий миқдордаги компенсация пулини талаб қилди. Бунда трансфернинг ўзи "Реал" учун 75 миллион еврога тушарди.
Эслатиб ўтамиз, Холанд шу йилнинг январь ойида "Боруссия"га "Зальцбург"дан 20 миллион евро эвазига ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар