UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади Янгиликлар

"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади

Охирги 6 йилда эса 5 бор ушбу жамоалар ўзаро куч синашади.

Ҳозирча ҳисоб – 2:2

"Реал" ва "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида рўбаро келадиган бўлди.

Бу сафар жамоалар 1/8 финал йўлланмаси учун беллашади. Ғолиб номи икки ўйин натижасига кўра аниқланади.

Клублар қаторасига 4-бор Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида ва охирги 6 мавсумда 5-бор бир-бирига дуч келади.

2020 йил "Манчестер Сити" "Реал"ни икки ўйин натижасига кўра (4:2) ЕЧЛ 1/8 финалида мағлуб этганди.

2022 йил ушбу клублар ярим финалда беллашган ва "Реал" "Манчестер Сити"ни таслим қилган (икки ўйин натижасига кўра 6:5).

Кейинги йил, 2023 йилда жамоалар яна финал йўлланмаси учун курашишига тўғри келди – омад "Манчестер Сити"га кулиб боқди (5:1).

2024 йилда эса "Реал" "Манчестер Сити"ни чорак финалда пенальтилар сериясида енгди (3:3 – биринчи ўйин, 1:1 – иккинчи баҳс, пенальтилар сериясида 5:4).

Қизиқ, бу сафар натижа қандай бўларкин?



"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас

Гвардиола "Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ" 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика