"Ал Ҳилол" "Реал"га 300 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас

Omonjon To`xtamirzayev
31 янв 2025, 16:15
"Ал Ҳилол" бразилиялик вингер Родригони рекорд сумма эвазига сотиб олишга тайёр.

Журналист Эду Агирре "El Chiringuito de Jugones" дастурида Саудия Арабистони клуби "Реал"га Родриго трансфери учун 300 млн евро, футболчининг ўзига эса – 140 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида маълум қилди.

Таъкидланишича, вингер таклифни ўйлаб ҳам ўтирмай, рад этган.

"Саудия Арабистони клуби вакилларида айнан шундай режа бўлган ва у ҳали ҳам қолмоқда – Родригони сотиб олиш. Кўрамиз, ёзда воқеалар қандай ривожланаркин", – деб қўшимча қилди Агирре.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Родригога "Манчестер Сити" ҳам қизиқаётгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Эду Агирре

Сўнгги янгиликлар

Барча ›