"Реал Сосьедад" россиялик футболчи трансферини деярли ҳал қилди
11 авг 2023 17:48
Янгиликлар
"Реал Сосьедад" россиялик футболчи трансферини деярли ҳал қилди
Испанлар иқтидорли футболчи учун 12 миллион евро + бонуслар таклиф қилишга тайёр. "Реал Сосьедад" футболчининг ўзи билан шартнома борасида келишувга эришиб улгурган.
Келишув яқин кунларда тўлиқ ҳал этилиши кутилмоқда. "Динамо" 20 ёшли футболчи трансфер ҳуқуқининг бир қисмини ўзида сақлаб қолмоқчи.
Захарян москваликлар асосий жамоаси таркибида 2021 йилнинг қишидан буён ҳаракат қилмоқда (89 ўйин, 19 та гол ва 25 та ассист). Бу мавсум ярим ҳимоячи 5 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.
"Transfermarkt" портали футболчи трансферини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Москваликлар ҳам футболчиси билан айнан шундай сумма эвазига хайрлашишга тайёр.
Хавбекнинг "Динамо" билан шартномаси 2023/24-йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар