"Реал" сардорлари сафига яна бир футболчи қўшилди (фото)

Aslanov Jasurbek
11 сен 2017, 18:45
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема клубнинг тўртинчи сардорига айланди.
Аввалги сардорлардан бири - ҳимоячи Пепе "Қироллик клуби"ни тарк этганидан сўнг, Бензема унинг ўрнини эгаллади.
2017/18 мавсум учун асосий сардор аввалгидек Серхио Рамос бўлиб қолади. Иккинчи ва учинчи сардорлар Марсело ва Криштиану Роналдулардир.
Карим Бензема 2009 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›