

The Sunday Times'нинг маълум қилишича, «қироллик клуби» Погба учун Гарет Бэйлни беришга тайёр. Агар бу ҳам «қизил иблислар»ни қаноатлантирмаса, у ҳолда «Реал» жамоа посбони Кейлор Навас ҳамда «Бавария»даги ижараси якунига етаётган Хамес Родригесни ҳам келишувга қўшмоқчи.
Аввалроқ, мадридликлар 26 ёшли франциялик футболчи учун 150 миллион фунт тўлашга тайёрлиги айтилганди.



