"Реал" МЮ га Погба учун 150 миллион фунт тўлайди

Alisher
29 май 2019, 10:46
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Реал"нинг ҳамма шартларига рози ва тез орада Испан жамоасида кўриниш бериши мумкин.

Мадридликлар МЮ га 26 ёшли франциялик футболчи учун 150 миллион фунт тўлашга тайёрлар. Погба йилига МЮдан олганидан кўра 3 миллион кам маош олади.

Футболчи жорий мавсум премьер-лигада 35та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 9та ассистга эришган.

transfermarkt.de 26 ёшли футболчини 90 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›