

"Жамоанинг ўйин динамикасини ўзгартириш, совринлар учун курашни тўхтатмаслик учун шундай қарорга келинди. Директорлар кенгашининг фикрича, "Реал" футболчилари сифати ва ҳозирги натижалар ўртасида катта фарқ мавжуд. Жамоамизнинг саккиз нафар ўйинчиси "Олтин тўп" учун номзодлар қаторидан жой олди.
Клуб Хулен Лопетеги ҳамда унинг штабига миннатдорчилик билдиради ва фаолиятида омад тилайди. Жамоани вақтинча Сантьяго Солари бошқаради" - дейилади расмий баёнотда.


