"Реал", МЮ, "Тоттенхэм", "Наполи" ва "Валенсия" франциялик футболчига қизиқиш билдирмоқда

Alisher
18 дек 2019, 13:23
"Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумарега бир неча Европа клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирда 6-8 клуб француз жамоаси билан 20 ёшли ўйинчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишмоқда.

2,5 йилдан сўнг шартномаси тугайдиган футболчининг трансфери 50-60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Сумарега қизиқаётганлар орасида "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Наполи" ва "Валенсия" клублари бор.

Сумаре 2017 йилдан буён "Лилль"да ўйнамоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида 16та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Voix du Nord

Сўнгги янгиликлар

Барча ›