UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  4 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  22 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  41 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  1 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2

"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида 589,6 миллион евро ишлаб топди. 20 та уй ўйинидан 19 тасида томошабинлар сони 70 000 дан ошди Янгиликлар

"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида 589,6 миллион евро ишлаб топди. 20 та уй ўйинидан 19 тасида томошабинлар сони 70 000 дан ошди

Теглар :  Реал Мадрид
"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида ярим миллиард евродан кўпроқ даромад олди.

As нашри Мадрид клубининг молиявий ҳисоботига таяниб хабар беришича, 2024 йил июлидан декабригача "Реал"нинг умумий даромадлари 589,8 миллион еврони ташкил этди – бу ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан 27,9% кўпдир.  

"Реал"нинг "Сантьяго Бернабеу" стадионидан ўйин бўлмаган кунларда олинган даромади мавсум бошидан буён 43,9 миллион еврони ташкил қилди – бу сумма 2023/24 йилги мавсумдаги шу йўналишдаги умумий даромаднинг 95% ни ташкил этади. Ўйин кунларидаги даромад эса 149,6 миллион еврога етди – ўтган мавсумнинг шу даврида "Реал" 94,5 миллион евро ишлаб топган эди. Шу билан бирга, "Реал"нинг барча турнирлардаги 20 та уй ўйинидан 19 тасида 70 мингдан ортиқ томошабин иштирок этди.  

Мавсум бошидан бери "Реал"нинг маркетингдан олинган даромадлари ўтган мавсумга нисбатан 38,6% га ўсиб, 250,4 миллион еврога етди. Шунингдек, клубнинг чакана савдо, ҳомийлик ва лицензиялашдан олинган даромадлари ҳам ошди.  

Таъкидланишича, "Реал" 2024/25 мавсумини рекорд даромад билан якунлаши эҳтимолдан холи эмас. Эслатиб ўтамиз, 2023/24 мавсум якунларига кўра Мадрид клуби дунёда биринчи бўлиб 1 миллиард евродан ортиқ даромад қайд этган эди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика