UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

"Реал Мадрид"даги италиялик футболчилар Янгиликлар

"Реал Мадрид"даги италиялик футболчилар

Қизиқ, аммо тарихда бор йўғи 3 нафар италиялик "Сантьяго Бернабеу" майдонига "Реал Мадрид" либосида тушган.

Ваҳоланки, Италия — 4 карра Жаҳон Чемпиони ва бу борада фақатгина Бразилиядан ортда қолмоқда, "Ювентус", "Милан", "Интер", "Рома" ва "Наполи" каби машҳур клублари бор мамлакат. Бугун сиз билан "Мадрид"даги кам сонли италияликлар ҳақида гаплашамиз.


1. Антонио Кассано 

Антонио Кассано — ўзига хос персонаж. "Мадрид" уни 2006 йил сотиб олади: "Рома"да уни Тоттининг вориси деб кўришар, "ёш шахзода" деб аташарди. Иқтидорли футболчи исталган рақибига хоҳлаган услубида гол ура оларди. "Рома" 19 ёшли Кассанони 30 миллион еврога харид қилиб, энг қиммат ўсмирга айлантиради.

Клубдаги беш мавсум давомида Антонио "жанжалкаш" лақабини олди, сабаби мураббийлар ва расмий шахслар билан очиқчасига келишмовчиликка бораверарди. Унинг характери оғир, аммо тўғри йўлга сола олинса, Кассано Италиянинг навбатдаги энг зўр ҳужумчиларидан бирига айланарди.

Афсуски, Кассанони Мадриднинг "Реал" клубида ҳам ўзгартириб бўлмади. "Рома" билан Кассано ўртасидаги тўхтовсиз жанжаллардан фойдаланиб қолишни истаган "Реал Мадрид" ёш ҳужумчини арзон нархда сотиб олиш имконини топади. "Қироллик клуби" қариб бораётган Роналдо ва Раулга ўринбосар қидираётганди. Шартномаси тугашига ярим йил қолганда Кассано бор йўғи 5,5 миллион еврога сотиб олинган ва "Мадрид" тарихидаги иккинчи италияликка айланганди.

Дебют ўйини Кассано учун бунданда яхшироқ бўлиши қийин эди. У Қирол Кубоги доирасида "Бетис"га қарши беллашувнинг 61-дақиқада Роберто Сольдадони ўрнига майдонга тушади ва орадан тўрт дақиқа ўтиб, Серхио Рамосдан тўпни қабул қилган Антонио ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилади. Бироқ бундай стартга қарамай, Кассанонинг Мадриддаги фаолияти пасайиб борарди ва тўрт ой ўтмай, футболчи тўхтовсиз нимадир егиси келаверганидан "бақалоқ" деган лақаб олади.

Умуман олганда Кассано "Реал"да кўп ушланиб қолмади — тахминан 18 ой. Антонионинг омадсизликлари ҳамюрти мураббий Фабио Капелло билан келишмовчиликлар туфайли ҳам давом этди. 2006 йил "Реал" расмий сайтида Кассано бош мураббий Капеллога нисбатан ҳурматсизлик учун жазолангани ҳақида материал чоп этилади. Шундан сўнг, футболчи бор йўғи 7 учрашувда майдонга тушади ва 1та гол уради. Деярли ўйнамаган бўлса-да, Кассано "Реал Мадрид"ни битта соврин билан тарк этади. Жамоа эса Ла Лига ғолиблигини қўлга киритади. 2006/07-йилги мавсумдан кейин у "Сампдория"га ижарага бериб юборилади, 2008 йил эса 3,3 миллион еврога сотиб юборилади.

2016 йил Кассано AS га берган катта интервьюсида ўз хатоларини тан олади: "Мен футбол тарихидаги энг катта клубдалигимни тушуниб етмагандим. Фақатгина аҳмоқлар "Реал Мадрид"да ўзини мендек тутиши мумкин".

Бундан ташқари, ўша интервьюсида футболчи Мадриддаги вақтларда 10 кг ортиқча вазн орттириб олганини ҳам тан олган.

Умуман олганда Антонио Кассано трансфери энг омадсизларидан бири сифатида таъкидланади. У профессионал футболчига майдондан ташқарида таъсир қилиши мумкин бўлган баъзи омилларга дош бера олмади. Италияга қайтганидан кейин Кассано бир клубдан бошқасига ўтиб юрди ва умумий ҳисобда Италиядаги 6та жамоада ўйнади, аммо ҳеч бир мавсум 15тадан кўп гол ура олгани йўқ. 


2. Фабио Каннаваро

Фабио Каннаваро Жаҳон Чемпионатлари тарихидаги энг яхши ҳимоявий ўйинлардан бирини амалда кўрсатиб бера олган. "Реал Мадрид" эса "Ювентус" Б Серияга туширилиб юборилиши билан боғлиқ вазиятдан унумли фойдаланиб, 33 ёшли Жаҳон чемпионини 7 миллион евро эвазига сотиб олади. Ўша вақтда бош мураббий ҳам италиялик Фабио Капелло эди. У ҳамюртига 2006/07-йилги мавсумда асосий таркибдан жой кафолатлайди ва Каннаваро ишончни оқлайди. Фаолиятидаги энг омадли мавсумлардан бирини ўтказган Фабио 2006 йилги "Олтин тўп"ни қўлга киритади ва ФИФА талқини бўйича 2006 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилади.

Аммо вақт ўтиши, жароҳатлар футболчининг тажрибаси, кутилмаган қарорлари, вазиятни сеза олиш қобилиятини ёпиб кета бошлади. Каннаваро "Реал Мадрид"нинг бошқа ҳимоячилари Серхио Рамос, Иван Эльгера, Пепе, Габриэль Хайнце ва Кристоф Метцельдерга рақобатда ютқаза бошлади. 

2007/08-мавсумда Каннаваро Бернд Шустер қўл остида ўзининг иккинчи Ла Лига совринини қўлга киритади: Рамос, Пепе, Каннаваро ва Хайнце тўртлиги бор ҳимоя 38 ўйинда 36 та гол ўтказиб юборади – лиганинг энг яхши натижаси. Каннаваро кейинги мавсумда ҳимоядаги ишончли ўйин ҳисобига ажойиб ўйин кўрсатади.

"Мадрид"даги охирги мавсумини Фабио 2008/09 йил ўтказди. Айнан ўша йил Рамон Кальдерон ҳукмронлиги ҳам ниҳоясига етди. "Реал Мадрид" ЕЧЛ 1/8 финалида "Ливерпуль"га "Энфилд"да 0:4 ҳисобида мағлуб бўлади ва чемпионатда "Барселона"га 2:6 ҳисобида ютқазиб қўяди. Бу "Реал" тархидаги энг омадсиз мавсумлардан бири бўлди ва клубга Флорентино Перес қайтишига сабаб бўлди.

36 ёшда шартнома муддати якунига етгач, Каннаваро 2009 йил ёзида "Ювентус"га қайтишга қарор қилади. Барқарор ўйин намойиш этмаган бўлса-да, "Реал" мухлислари Фабиони илиқ хотиралар билан эслашади. У каби тажрибали футболчининг борлиги Серхио Рамос ва Марселога жуда фойдали бўлди. "Бернабеу"даги охирги ўйинида "италиялик девор" мухлислар олқиши остида майдонни тарк этди. Marca ҳимоячини 2013 йил "Реал Мадрид"нинг энг яхши легионерлари рамзий терма жамоасига киритди.


3. Кристиан Пануччи

"Реал Мадрид" тарихидаги илк италиялик футболчи. У клуб ташкил этилганидан 95 йил ўтиб пайдо бўлди: Кристиан Пануччи "Реал" билан шартномага имзо чекди. Ҳимоячи 1996/1997-йилги мавсум қишида "Милан"дан Испания пойтахтига кўчиб ўтди. Қисқа вақт ичида ишончли ўйини билан ўнг қанотни ўзиники қилиб олди, аммо шу вақтнинг ўзида у ўнг қанотда ҳам, марказда ҳам ўйнай оларди. "Мадрид"га келганида Пануччи энди 23 ёшга тўлганди. Ёш бўлишига қарамай, "Милан" билан еврокубокда зафар қучган ва Италиянинг афсонавий клуби сафида 89 ўйинда майдонга тушиб улгурганди.

"Қироллик клубида" Пануччи икки ярим мавсумгина ўйнаган бўлса-да, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди — "Ла Септима". Ушбу ғалаба 32 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилгани эътиборга лойиқ. Шунингдек, Кристиан Ла Лига, Испания Кубоги ва Қитъалараро Кубокда ҳам бош совринга эга чиқди. 1999 йил Кристиан "Реал Мадрид"ни тарк этади ва "Интер"га ўтади, Италияга қайтади. Кейинроқ "El Partidazo" радиостанцияси эфирида Пануччи бу қароридан афсусланишини айтиб ўтади: "Мадрид"ни тарк этганимда аниқ бир қарорга келгандим. Мен клубдан кетишни хоҳлагандим ва бу фаолиятимдаги энг катта хатойим ҳисобланади, бундан ҳозиргача афсусланаман".

Италиялик бу учовлонни "Реал"да бир нарса боғлаб туради — Фабио Капелло: италиялик мураббий, кимдирлар учун сержант. Турли даврларда икки марта "Реал" устози бўлган. Биринчи келишида Капелло ҳамюрти Пануччига бирга ишлаган. Натижада, Кристиан "Реал Мадрид" тарихида энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири сифатида из қолдирган.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика