“Реал Мадрид” Вальвердени “Ливерпул"га сотишга рози бўлди
28 июн 2023 08:55
Янгиликлар
“Реал Мадрид” Вальвердени “Ливерпул"га сотишга рози бўлди
“Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде “Ливерпул”га ўтиши мумкин.
El Nacional хабарига кўра, “Ливерпул” Вальверде учун таклифини 70 миллион евродан 90 миллион еврога оширган.Бу таклифни эса “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес қабул қилган.
2022/2023 йилги мавсумда Вальверде “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Ливерпул” “Брайтон” футболчиси ва амалдаги жаҳон чемпиони Алексис Мак Аллистер трансферини эълон қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар