UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  22 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Реал Мадрид" Ла Лига клублари ичида ягона — жавоб ўйинларидан кейин ҳам вазият ўзгармади Янгиликлар

"Реал Мадрид" Ла Лига клублари ичида ягона — жавоб ўйинларидан кейин ҳам вазият ўзгармади

Тунда ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Мадриднинг "Атлетико" клуби сафарда "Челси"га (0:2) мағлуб бўлди.

Айнан "матрасчилар" Ла Лига вакилларидан охирги бўлиб мусобақа 1/8 финал босқичини якунлади. Муросасиз кечган баҳсда Симеоне жамоаси лондонликлар қаршилигини енга олмади ва мусобақани тарк этди. Аввалги ўйин кунларида Испания шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" ҳамда "Севилья" мос равишда ПСЖ ва "Боруссия Дортмунд"га мағлуб бўлишганди. 

Ҳар икки учрашувда ўта ҳужумкор ўйин кўрсатишига мухлисларни ўргатиб қўйган "Аталанта"ни "жиловлай" олган Зинедин Зидан шогирдлари эса ЕЧЛ 1/4 финалига чиққан Испаниянинг ягона жамоаси сифатида қайд этилди.

Бу борада энг яхши кўрсаткич инглизларда. АПЛнинг бир йўла 3 вакили ҳали курашни давом эттирмоқда. Бундеслигадан икки клуб: "Бавария" ва "Боруссия", Франциядан ПСЖ ва Португалиянинг "Порту" жамоалари бош соврин ҳақида орзу қилишда давом этишади. Қайд этиш лозим, Европа Чемпионлар Лигаси қуръаси эртага, 19 март куни бўлиб ўтади.  

Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувлар ортда қолганида сайтимизда "Реал Мадрид" Ла Лига клублари ичида ягона номли материал чоп этилганди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика