"Реал" Кубони "Вильярреал"га ижарага бермоқчи
05 авг 2020 23:23
Янгиликлар
"Реал" Кубони "Вильярреал"га ижарага бермоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Такефуса Кубони навбатдаги мавсумда ҳам ижарага бериб юборишни режалаштиряпти.
Goal.com нашри хабар қилишича, "Қироллик клуби" 19 ёшли япониялик футболчини "Вильярреал"га ижарага бермоқчи. Томонлар ўртасидаги келишувга ўйинчини келажакда сотиш ёки сотиб олиш тўғрисидаги банд киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Кубо ўтган мавсумни "Мальорка" сафида ўтказди ва Ла Лига доирасида 35 учрашувда майдонга тушган футболчи 4 гол, 5 та самарали узатмага муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар