"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва 6 ҳафтани ўтказиб юборади
03 апр 2023 18:15
Янгиликлар
"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва 6 ҳафтани ўтказиб юборади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Ферлан Менди оёқости мушакларини шикастлаб олди.
Испаниялик ҳамкасбларимизнинг хабар беришича, франциялик ўйинчи ушбу шикастланиш туфайли яна 6 ҳафтани ўтказиб юборади. Бу орада "Реал" Чемпионлар Лигасида “Челси” билан чорак финал учрашувлари ва "Барселона"га қарши Испания Кубоги ярим финали жавоб ўйинини ўтказади.
Эътиборлиси, Ферлан Менди январь ойи охирида жароҳат олган эди. Ўшандан бери у фақат бир марта "Барселона" билан тўқнашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар