"Реал" Бэйлни сотсагина янги ўйинчиларни харид қилади
04 авг 2020 10:20
Янгиликлар
"Реал" Бэйлни сотсагина янги ўйинчиларни харид қилади
"Реал"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги режалари ярим ҳимоячи Гарет Бэйлнинг жамоадан кетиш ёки кетмаслигига боғлиқ.
Клубда коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз сабаб ортиқча пуллар йўқ, шу сабаб "қаймоқранглилар" 31 ёшли уэльслик футболчини сотсагина, янги ўйинчиларни харид қилади.
Бэйлнинг кетишига унинг юқори маош олиши ҳалал бериши мумкин, хавбекнинг ўзи шартномасининг сўнгги қадар, яъни 2022 йилнинг июнига қадар Мадридда қолмоқчи.
Футболчи жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар