

Клубда коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз сабаб ортиқча пуллар йўқ, шу сабаб "қаймоқранглилар" 31 ёшли уэльслик футболчини сотсагина, янги ўйинчиларни харид қилади.
Бэйлнинг кетишига унинг юқори маош олиши ҳалал бериши мумкин, хавбекнинг ўзи шартномасининг сўнгги қадар, яъни 2022 йилнинг июнига қадар Мадридда қолмоқчи.
Футболчи жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



