"Реал" "Байер" дарвозабони Ленога қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
31 мар 2017, 10:45
"Реал" мураббийлар штаби "Байер" дарвозабони Бернд Лено хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Қироллик клуби"дагилар немис футболчисининг ўйинига юқори баҳо беришмоқда, уларнинг фикрича, Лено жамоага фойда келтириши мумкин.

Жорий мавсумда испан гранди посбони Кейлор Навас ўз ўйини учун кўп танқидга учради.

Лено жорий мавсумда Бундеслиганинг 25 та учрашувида 40 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker