"Реал" Анчелоттига ишонади
23 мар 2022 21:47
Янгиликлар
"Реал" Анчелоттига ишонади
"Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:4) италиялик мутахассиснинг танқидларга учрашига қарамай, Мадрид клуби Карло Анчелоттига ўринбосар қидирмаяпти.
Манбанинг хабар беришича, "Реал Мадрид" Анчелоттининг икки йиллик шартнома муддатини тўлиқ ўташига ишонмоқда ва италиялик мутахассисни келаси мавсум учун идеал мураббий деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2021 йилнинг ёзида Зинедин Зидан бош мураббийликдан кетганидан кейин "Реал Мадрид"га қайтганди.
Ҳозирда Мадрид клуби 9 очколик фарқ билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Қаймоқранглилар" Чемпионлар лигасининг чорак финалида "Челси"га қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар