

"ОЧЛ 2 даги сўнгги расмий ўйиндан кейин қишки таътилга чиққан жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик режалари маълум.
Унга кўра, "бургутлар" 5 январь санасидан Тошкентда тўпланади. Дастлаб футболчилар тиббий кўрикдан ўтади.
Янги мавсум учун қишки ўқув-машғулот йиғини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилади. Жамоамиз Анталияга 7 январда жўнаб кетади. Айтиш лозимки, Туркиядаги йиғин ҳам икки босқичда ўтказилади ва 18 февраль куни якунига етади.
Ушбу тайёргарлик жараёни доирасида хориж жамоаларига қарши 10 та назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган", – дейилади хабарда.



