"Реал" афсонаси клубга қайтмоқчи
08 апр 2020 10:42
Янгиликлар
"Реал" афсонаси клубга қайтмоқчи
"Мен қачондир "Реал"га қайтишни хоҳлайман. Уни ўз уйим деб ҳисоблайман, гарчи 5 йилдан бери у ерда бўлмасамда. Клубда 25 йилни ўтказдим. Бир кун келиб қайтишимга аминман", - дея Касильяснинг сўзларини келтирди "Mundo Deportivo" нашри.

Касильяс Мадрид клуби сафида 5 маротаба Испания чемпионатини, 2 бор Испания кубогини, 4 марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Халқаро майдонда эса 3 бор ЕЧЛ, 2 марта УЕФА Суперкубогини ва 1 маротабадан Қитъалараро кубок ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган.
Икер 2015 йилдан буён "Порту" шарафини ҳимоя қилмоқда. 2019 йилнинг баҳорида Касильяс инфарктни бошидан ўтказди. У машғулот пайтида ўзини ёмон ҳис қилди. Уни зудлик билан шаҳар шифохоналаридан бирига олиб боришди, кейинроқ эса операция қилинган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар