"Реал" 2018 йилдан бери "Валенсия"га ютқазмайди

Aziz Tukhtamuradov
3 фев 2023, 07:28
"Реал" ўз майдонида "Валенсия" устидан кетма-кет бешинчи ғалабага эришди.

Карло Анчелотти жамоаси Ла Лиганинг қолдирилган 17-тури доирасида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мадридликлар "Валенсия"га қарши уй ўйинида сўнгги маротаба 2017 йилнинг 27 августида очко йўқотишган экан. 

Ўшандан бери жамоа кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозонган. Тўплар нисбати эса 13:1 ни ташкил этади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›