UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

"РБ Лейпциг" ва Бундеслиганинг икки клуби Шомуродовга қизиқмоқда. Хўш, Элдор қай бирига ўтади? Янгиликлар

"РБ Лейпциг" ва Бундеслиганинг икки клуби Шомуродовга қизиқмоқда. Хўш, Элдор қай бирига ўтади?

Нима деб ўйлайсиз, у Германияда ўйнаб кета оладими?

Яқинда интернет тармоғида Элдор Шомуродовга немис клублари қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар тарқади. Даъвогарлар орасида — "РБ Лейпциг", "Хоффенхайм" ва "Фрайбург" бор.



Россиялик журналист Николай Егоричев "Championat.asia" сайти учун махсус Шомуродов А Сериядан Бундеслигага ўтиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқди.


"РБ Лейпциг"

Яхши вариант, аммо амалга ошиш эҳтимоли жуда паст. Асосий муаммо — "буқалар" концепциясида. Яъни клуб камдан-кам ҳолларда 24-25 ёшдан катта ўйинчилар билан шартнома имзолайди, Элдор эса икки ойдан кейин 27 ёшни қарши олади.

"РБ Лейпциг" охирги мавсумларда харид қилган ўйинчиларининг ўртача ёши:


Мавсум
Футболчининг ёши
Ўртача ёш
2021/2022
Андре Силва (25), Йошко Гвардьол (19), Анхелиньо (24), Илайш Мориба (18), Мохамед Симакан (21), Беньямин Хенрикс (24), Кейден Кларк (18), Брайан Бробби (19)
21 ёш
2020/2021
Доминик Собослаи (20), Александер Сорлот (24), Хи-Чан Хван (24), Хосеп Мартинес (22), Джастин Клюйверт (21)
22,2 ёш
2019/2020
Дани Ольмо (21), Адемола Лукман (21), Кристофер Нкунку (21), Ханнес Вольф (20), Луан Кандидо (18), Патрик Шик (23)    
20,6 ёш

   

Ҳаттоки, Шомуродов "РБ Лейпциг"га ўтди деб тасаввур қилсак ҳам, у ҳужумчилар рўйхатида ё учинчи ёки тўртинчи ўринда бўлади. Айни дамда "буқалар" таркибида Андре Силва ва Юссуф Поульсен бор. Шунингдек, ҳужум марказида Кристофер Нкунку ҳаракат қилиши мумкин. Мавсум тугаши билан эса Александр Сорлот ҳам ижарадан қайтиб келиш эҳтимоли мавжуд.

Агар юқорида санаб ўтилган футболчилардан бирортаси жамоадан кетса, Шомуродов "РБ Лейпциг"га ўтиши мумкин. Бироқ шу ҳолатда ҳам Элдор барибир захира ўйинчиси бўлади.


"Хоффенхайм"

"Хоффенхайм"да ҳам шунга ўхшаш вазият. Айни дамда "кўк-оқлар" сафида тўртта форвард тўп тепади: Мунас Даббур, Жоржиньо Руттер, Ила Бебу ва Андрей Крамарич.

Шомуродовнинг "Хоффенхайм"даги асосий рақобатчилари Руттер ва Крамарич бўлиши мумкин. Хорватиялик ёзда 31 ёшга тўлади, аммо ҳали яхши формада — бу мавсум 30 ўйинда 6та гол уриб, 9та голли узатма берди. Руттер эса эндигина фаолиятини бошламоқда. 19 ёшли француз жорий мавсум 6та гол урди ва 5та ассист қайд этди. Тўғри, бу жамоадаги футболчилар "РБ Лейпциг"даги каби машҳур эмас, лекин жиддий рақиб бўла олишади.



Жамоа икки форвард схемаси бўйича ўйнаши "Хоффенхайм" варианти фойдасига хизмат қилади. Шомуродов кучли ҳужумчи билан жуфтликда ўзини қулай ҳис қилади ва ёрдамчи форвард ролида яхшироқ ҳаракат қилади. "Рома" Элдорни Тэмми Абрахам билан бирга ўйнатиб кўришга ҳаракат қилганди, лекин Моуриньо бу унчалик ҳам яхши натижа бермади деб ҳисоблади.


"Фрайбург"

Яна ҳам қизиқроқ вариант. Агар Шомуродов "Фрайбург" клубига кўчиб ўтса, асосий таркиб аъзосига айланиши осонроқ. Бунга бир нечта сабаб бор:

1) Схема. Мавсумнинг каттагина қисмини "Фрайбург" 4-4-2 тактик схемасида ўтказмоқда. Элдор унда ўзини яхшироқ ҳис қилади;

2) Клуб статуси. "Фрайбург" — топ-клуб эмас, аммо мана учинчи мавсумдирки, еврокубоклар йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Мисол учун, ўтган мавсум жамоага УЕФА Конференциялар Лигасига чиқиш учун бор йўғи 5 очко етмади. Ҳозир жамоа бешинчи поғонани банд этиб турибди, бундай натижа билан Европа Лигасига йўл олиш мумкин. Назаримизда, ҳозир психологик жиҳатдан Элдор ўзини "Фрайбург" сингари клубда қулайроқ ҳис этади;

3) Рақобат. Бугунги кунда "Фрайбург" таркибида беш нафар марказий ҳужумчи бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам Шомуродов учун бош оғриқ бўла олмайди. Асосий таркиб учун Элдорнинг чинакам рақобатчилари бу — Лукас Хёлер ва Эрмедин Демирович. Ўтган мавсум 15та самарали ҳаракат қайд этган босниялик (10та гол ва 5та ассист), бу мавсум у қадар сермаҳсуллик кўрсатмаяпти (2+3).



Бу уч вариантдан айнан "Фрайбург" Шомуродов учун нисбатан оптимал танлов бўлади. Бироқ шу ўринда чемпионат ўзгариши омилини ҳам эсдан чиқармаслик зарур: А Серия ва Бундеслига ўртасида катта фарқ бор. Немис футболи кўпроқ куч ва интенсивлик талаб қилади. Шу сабабли Шомуродовнинг Германиянинг исталган клубига ўтиши маълум даражада таваккалчиликни талаб қилади. Ҳозирги вазиятда Элдор учун барибир Италия варианти устунроқдек.


Николай Егоричев "Championat.asia" учун махсус

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика