Райола Скоулзнинг танқидига жавоб берди

Aslanov Jasurbek
21 авг 2018, 15:31
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола франциялик футболчини танқид қилган Пол Скоулзга "Твиттер"да жавоб берди.

"Баъзи одамлар унутилишдан қўрқиб кўп гапириб юборишади. Скоулз спорт директорига айланиб, Эд Вудвордга Погбани сотишни маслаҳат бериши керак. Унга янги клуб топиш осон бўлмайди" - дейди Райола.

Погба 2016 йилнинг ёзида 105 млн евро эвазига "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. 25 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛнинг 2та учрашувида пенальтидан 2та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/MinoRaiola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›