UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  1 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  72 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  36 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

Энди олий лигани барча ўйинларини тўғридан-тўғри кўрамизми? Янгиликлар

Энди олий лигани барча ўйинларини тўғридан-тўғри кўрамизми?

Равшанхон Джураев ЎФФ Ижроия Қўмитасининг янги аъзоси сифатида тасдиқланди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида бугун, 30 октябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда ЎФФ Ижроия Қўмитасининг янги аъзоси тасдиқланди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Устави 33-моддаси 7-бандига асосан Ижроия Қўмитасининг вакант бўлиб қолаётган ўрнини тўлдириш учун UzReport ахборот агентлигининг Бош директори Джураев Равшанхон Эргашовичнинг номзоди қўмита аъзолари томонидан маъқулланди.

Джураев Равшанхон Эргашович ЎФФ Ижроия Қўмитасининг янги аъзоси сифатида навбатдаги Конференцияда кейинги муддат учун сайловга қўйилади.

“Билдирилган ишонч учун миннатдорман. Умид қиламанки, бўлажак ишларимиз мамлакатимизда футбол ривожи учун ҳисса қўшади”, – деди Равшанхон Джураев.

“Равшанхон Джураевни ЎФФ Ижроқўми аъзоси этиб тасдиқлангани билан табриклайман”, – деди ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов. “UzReport ахборот агентлиги ЎФФ Маркетинг бошқармаси ва ЎзПФЛ билан ҳамкорликда катта лойиҳаларни амалга оширишига умид қиламан”.

Равшанхон Джураев 1971 йил 23 февраль куни таваллуд топган. Маълумоти олий. 1994 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Фаолияти давомида бир қатор ташкилотларда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. 2010 йилдан буён UzReport ахборот агентлиги Бош директори лавозимида фаолият юритмоқда.
UzReport ахборот агентлиги 1999 йилда ташкил топган. 2014 йили агентлик қошида UzReport TV, 2017 йили эса Futbol TV телеканаллари ташкил қилинди. Футбол бўйича Анлгия ва Испания чемпионатлари, шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини харид қилган телеканал мазкур учрашувларни жонли равишда мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.

Маълумот учун, ЎФФ Ижроия Қўмитаси таркиби 11 кишидан иборат. Қуйида Ижроқўмнинг тўлиқ таркиби билан танишиш мумкин.

ЎФФ Ижроия Қўмитаси таркиби
1. Умид Аҳмаджонов – ЎФФ Президенти
2. Шоакром Исроилов – ЎФФ Биринчи вице-президенти
3. Ачилбай Раматов – ЎФФ вице-президенти
4. Пўлат Бобожонов – ЎФФ вице президенти
5. Рустам Қурбонов – Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси
6. Бобур Шодиев – “Пахтакор” ФК президенти
7. Мурод Алиев – “Бунёдкор” ФК Бош директори
8. Мансур Ражабов – “Локомотив” ФК президенти
9. Комил Ярашев – Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти ректори
10. Наримон Жалолов – Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси
11. Равшанхон Джураев – UzReport ахборот агентлиги Бош директори



Макзур музокарадан хулоса қилиш мумкин-ки, энди олий лига ўйинларини биз "Футбол ТВ" ва "Спорт ТВ"да тўғридан-тўғри кўриш имкониятига эга бўламиз.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика