Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”
25 ноя 23:20
Янгиликлар
Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”
Равшан Муҳадов: - Менга Ўзбекистон бегона эмас. Бу юртга яна келганимдан хурсандман. Мен ўз вақтида “Пахтакор” жамоасида мамлакатингизни таниқли мутахассислари - Игор Шквирин, Азамат Абдураимов, Андрей Пятниский каби футболчилар билан бир жамоада тўп сурганман. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, “Андижон”га ҳам, бизга ҳам ғалаба зарур. Кейинги босқичга чиқиш учун барчада имконият бор ва бундан фойдаланиш учун албатта эртанги учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Шунга яраша тайёргарлик кўриб келдик.
Иброҳим Маммедов: - Барчага салом. “Андижон”ни қанақа жамоалигини биламиз, бу борада ўрганганмиз. Эртанги учрашувда мураббийимиз кўрсатмасига асосланиб майдонга чиқамиз ва бизга берилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.
- Андижонга хуш келибсиз. Рақамлар шуни кўрсатяптики, жамоа Туркманистон чемпионатида жуда яхши ўйнаяпти. Эртанги учрашувда жамоангиз ҳужумкор ўйин кўрсатадими ёки бошқачами?
Равшан Муҳадов: - Бундай саволни менга араблар ҳам беришганди (кулади). Рақиб мураббийи сизга шундай савол беришни айтдими (кулади). Ҳеч қачон ҳеч қайси мураббий олдиндан тактика ҳақида очиқ гапирмайди. Сиз мендан хафа бўлманг. Лекин биз эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳужумкор футбол кўрсатамиз. Хафа бўлиш йўқ (кулади).

- “Аркадағ” клуби ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган жамоага қарши ўйнайди. Шуни ҳисобга олганда, алоҳида тайёргарлик кўрилдими? Эртага яна 0:0 бўлишидан чўчимаяпсизми?
Равшан Муҳадов: - 0:0 бўлган ўйинда ҳимоячилар ғалаба қозонган дейиш мумкин. Яъни, гол ўтказмаган жамоани ютди деса бўлади. Ҳимояда яхшироқ ўйнаган бўлади. Эртага ғалаба керак, ҳаракат қиламиз. Ҳар қандай жамоа гол уриш учун ўйнайди. Биз вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун гол уролмаганмиз. Эртага буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. “Андижон” чемпионатни охирги турида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади.
- Жамоа таркибида муаммолар йўқми? Жароҳат олганлар-чи?
Равшан Муҳадов: - Бир-иккита футболчи жароҳат сабабли майдонга туша олмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар
Uyna Anjan uyna Andijon, Faqat va Faqat Galaba Andijon
Нефтчи мухлиси