UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  0 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  23 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  53 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  5 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Кетма-кет иккита ўйинда иккита автогол? Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳар уч кунда ўйнаяпмиз, бу ўйинга тайёргарлигимиз меъёрида бўлмагани билиниб қолди. Таркибда ҳам муаммоларимиз борлиги ўз таъсирини кўрсатди. "Бухоро" жамоаси яхши ўйнади, уларни ғалаба билан табриклайман. 

Рақибни бир кун кўп дам олгани билинди, жисмоний томондан улар биздан устун келишди. Таркибимиздаги муаммолар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужумчимиз Касьян бугун майдонга тушмади. Станоевич ҳали сафимизга қайтмади. Жисмоний ҳолатимиз ҳам юқори даражада эмас. Пандемия, футболчиларни касалланиши, жароҳатлар бари ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Ҳар уч кун ўйнаш қийин бўлмоқда. 

Афсуски, иккинчи ўйинда ҳам автагол ҳисобига очко йўқотмоқдамиз. Нима бўлаётганига ўзим ҳам ҳайронман. Жамоани кучайтиришни ўйламоқдамиз, "Пахтакор"дан Иброҳим Йўлдошев биз билан бирга шуғулланмоқда. Ҳали рўйхатдан ўтказмадик. Ташкилий томондан ҳам айрим муаммолар бор. 31 августга қадар янги футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қиламиз", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика