UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ўзбекистон — Ўмон 1:1 (Матнли трансляция)  204 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:25"Вестерло" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 19:28"Алавес" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28 18:23"Тоттенхэм" — "Борнмут" ва МЮ — "Бёрнли" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 17:52"Ньюкасл" 85+5 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилди?!  11 16:53EЧЛ умумий босқичи тақвими: ўйинлар 16 сентябрдан 28 январгача бўлиб ўтади. "Реал" "Атлетико" билан дербидан 2 кун ўтиб, 30 сентябрь куни "Қайрат" меҳмони бўлади  10 15:2240 ёшли Роналду Португалия терма жамоасига чақирилди. Бруно, Феликс, Витинья, Далот ҳам рўйхатда  2 14:48Катта футболга йўл очувчи мусобақа — УЕФА Ёшлар Лигаси: "Қайрат" илк бор ЕЧЛда қатнашади  3 14:41Расман: Нкунку "Челси"дан "Милан"га ўтди  2 14:12"Байер" 30 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда  0

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров йиғин ва Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик хусусида фикр билдирди.

"Осиё Кубоги саралаш босқичига йил давомида тайёргарлик жараёнини олиб бормоқдамиз. Ҳозирги йиғинимиз олдимизга қўйган жиддий мақсадларни амалга ошириш учун қилинмоқда. Йигитларнинг ҳолати ҳам, кайфияти ҳам аъло даражада. Уларнинг кўпчилиги клубларида асосий ўйинчига айланиб боряпти. Бу қувонарли ҳолат. 

Йигитлар йиғинга МТЖдан кейинги терма жамоада ўйнашларини ҳисобга олган ҳолда келишади. Шунинг учун уларнинг кайфияти юқори. Улар МТЖда ўйнашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас. Авваламбор, ўз ўйинимизни шакллантиришимиз керак, кейин рақибни ўрганиш лозим. Фаластин анча вақтдан бери тайёрланяпти, яқинда Қирғиз Республикаси билан ҳам ўйнади. Рақиблар тўғрисида янги-янги маълумотларни тўплаяпмиз", – деди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 30 август санасида У-23 Осиё Кубоги саралашида иштирок этиш учун Бишкекка йўл олади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари саралашда Шри-Ланка, Қирғиз Республикаси ва Фаластинга қарши баҳс юритади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+3   
27 авг 23:34:53
NEWS 24
Umid bor bu odamdan InshaAlloh
+1   
27 авг 23:39:43
Abdusalom Mirzayev
МТЖни тинчгина Равшан Ҳайдаровга беринглар, касбий ва ҳаётий тажрибаси етарли, "айрим" ларга ўхшаб ютқазиб бошласа думкага тушиб қолмийди.
   
28 авг 11:07:39
Djabborov Hakim
Равшан Хайдаров битта клубдан таркиб йигмайди Хамма клубларни бир кузда куради Шунинг учун хам икки маротаба Осиё чемпиони булган.ОМАД Ю_23га
   
28 авг 09:51:19
Н.Н.Н
Биз сизга ишонамиз РАВШАНАКА ХАЙДАРОВ сиз бундай мусобакаларда хозиргача яхши натижалар курсатиб колгансиз ОЛГА ЙИГИТЛАР
   
27 авг 23:53:23
BXZ BXZ
Фаластин хам Киргиз хам совга эмас яхши шакилланган жамоалар . Бизни U-23 Мтжимиз бор кучи билан у́йнаши ва биринчи у́ринни олиши шарт .Равшан ака Хайдаровга ва жамоамизга омад тилайман .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика