UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  10 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0

Равшан Ҳайдаров: "Танлаган тактикамиз бугун иш берди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Танлаган тактикамиз бугун иш берди"

"Андижон" - "Динамо" (2:3) баҳси поёнига етгач матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг биринчи қисмида самарқандликлар устози Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
- Ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Аввало майдоннинг холати яхши эмаслиги мазмунли ўйин кўрсатишимизга халал бериши мумкинлиги учрашувдан олдин бизни хавотирга солганди. Лекин шунга қарамай бугун ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун жиддий курашди. Гарчи комбинацион ўйин намойиш этиш имкони бўлмаган эрсада, майдоннинг ҳар бир қарич ерида жанг бўлди. Аслида ҳам бундай нам майдонларда кураш икки ҳисса ортади. Мана шундай руҳда ўтган ўйинда омад бизга кулиб боқди. Бугун шогирдларим тўғри ўйин кўрсатишгани учун ҳам ғалабани илиб кетдик деб ўйлайман. Лекин бунинг акси бўлиши мумкин эди, - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

- Ҳисоб 2:1 кўринишга келтирилганидан кейин ҳам ғалабадан умидни узмадик. Чунки ҳар бир баҳсга фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Боз устига бу йил таркибимиз яхши шакллантирилди. Қишки тайёргарлик ҳам кўнгилдагидек ўтди.

- Мазкур ўйиндан олдин таркибда жиддий муаммолар бор эди. Хусусан Зайниддин Тожиев, Акмал Холмуродов ҳамда Аваз Агалиев ўтган ўйинда жароҳатга йўлиққанди. Шу боис уларни бугун захирадан туширдим. Мени хурсанд қилгани шунга қарамай бугун бу футболчилар захирадан тушиб ўйинимизни кучайтира олди.

- Етакчи ўйинчиларнинг айрим паллаларда жамоага ёрдам бера олмаётганида уларнинг ўрнида ҳаракат қилаётган бошқа футболчиларимиз буни билинтирмасликка ҳаракат қилаётгани тўғри йўлдан кетаётганимизни англатади.

- Зайниддин Тожиевни кичик жароҳати бўлишига қарамай учрашув охирларида майдонга туширдим. Тажрибали ҳужумчи баҳс охирларида рақиб ҳимоячиларига босим ўтказа олди ва биз якунда ғалабага эришдик. Бунда Тожиевнинг ҳам хизмати катта бўлди.

- Бундай майдонда ўйнаб Андижоннинг ўйин сифатига тайинли бир баҳо бериш қийинроқ. Балки бу жамоанинг йигитлари бир-бирлари билан ҳалигача тўлиқ тушуниб кетишлари қийин кечаётгандир. Бу нарсарлар ўткинчи деб ўйлайман. Бугун бизга омад кулиб боқди. Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳарактер кўрсатиб иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

- Ғалаба қозонганимизда тўғри тактика танлаганимиз муҳим ўрин тутди. Учрашувдан олдин ёғиб ўтган ёмғир, Андижоннинг шу кунгача ўтказган ўйинлари, маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳамда унинг турнир жадвалидаги ўрнини билгандик ва бизга бу кучли босим туғдиришини сезгандик. Шунга мос равишда тактика ишлаб чиқдик. Учрашувдаги биринчи гол айнан олдиндан режалаштирилган тактика бўйича киритилди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам бир нечта вазиятларни содир этдик. Буларнинг ҳаммаси тўғри тактика танлай олганимиздандир, - дейди Ҳайдаров.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика